14:33 / 21.11.2016
7 196

Tesla раҳбари бутун дунёни интернет билан қопламоқчи

Tesla раҳбари бутун дунёни интернет билан қопламоқчи

Бундан неча ҳафта илгари Марс сайёрасига доимий парвозларни йўлга қўйиш борасида бир қатор режаларини ўртоқлашган Tesla компанияси раҳбари Илон Маск, бу гал бутун ер юзини интернет билан таъминлаш лойиҳасини илгари сурди. Бунинг учун миллиардерга тегишли SpaceX компанияси фазога оз эмас, кўп эмас 4 000 дан ортиқ сунъий йўлдошларни учирмоқчи.

Terabayt.uz сайтининг ёзишича, ҳозирча SpaceX Пуэрто-Рико ва АҚШга қарашли бир қатор оролларни тезкор интернет билан қоплаш учун орбитага 800га яқин сунъий йўлдошни чиқариш мақсадида АҚШ Федерал коммуникация комиссиясига мурожаат қилган.

Фазовий интернет лойиҳаси билан SpaceX фирмасидан аввалроқ OneWeb ва Boeing компаниялари ҳам шуғулланаётгани маълум қилинган эди. SpaceX сунъий йўлдошлари, нашрда ёзилишича, ўртача автомобиль ҳажмига эга бўлади, оғирлиги эса 386 килограммни ташкил этади. Интернет тезлиги борасида аниқ маълумот мавжуд эмас.

2015 йилнинг бошларида Илон Маск ўз чиқишларининг бирида мазкур лойиҳага тахминан 10 млрд доллар маблағ сарфланиши ҳақида сўзлаган эди. SpaceX’нинг фазовий интернет лойиҳасига Google ва Facebook каби гигантлар йирик миқдорда сармоя киритишган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Tesla раҳбари бутун дунёни интернет билан қопламоқчи