
NVIDIA GeForce RTX 50xx серияси тақдим этилганига кўп бўлмаган бўлса-да, янги Super версиялар ҳақида миш-мишлар тарқалди, деб хабар берди pepelac.news.
Chiphell форумидаги маълумотларга кўра, NVIDIA компанияси 24 Гб видеоҳотирага эга RTX 5080 Super ва 16 Гб хотирага эга RTX 5070 Super моделларини ишлаб чиқмоқда.
Бу конфигурацияларнинг калити — 3 Гбли GDDR7 чипларидан фойдаланиш ҳисобланади. Бу ечим видеокарталарда янги хотира ҳажмларини тақдим этиш имконини беради ва юқори сифатли текстуралар билан ишлашда ва мураккаб саҳналарда иш фаолиятини яхшилайди.
Айни пайтда, расмий маълумот йўқ ва бу ахборотларни миш-миш сифатида қабул қилиш тавсия этилади. Агар бу видеокарталар чиқса ҳам, уларнинг тақдимоти 2025 йил охири ёки CES 2026 кўргазмасида бўлиши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар