Instagram онлайн-трансляция функциясини тақдим этди

  • 22 ноябрь 2016, 13:39
  • 2 215
  • Технология
  • Instagram онлайн-трансляция функциясини тақдим этди

    Instagram бир йўла иккита янги функция — Stories бўлимида тўғридан-тўғри онлайн-трансляциялар ҳамда чатлар учун Instagram Direct’да ғойиб бўлувчи фотосуратлар ва видеоларни тақдим этди, деб ёзади Дарё нашри..

    Бевосита трансляцияларни Instagram Stories бўлимида кўпи билан бир соат олиб бориш мумкин. Фойдаланувчилар изоҳларни ёқиши ва ўчириши мумкин. Видео ёзиб олинмайди — барча трансляциялар ўчириб борилади.

    Сервис яратувчилари ғоясига кўра, онлайн-трансляциялар фойдаланувчилар ўртасида ҳамкорлик тажрибасини бойитиш имконини бериб, уларга яқинроқ алоқада бўлишга ёрдам беради.

    Видеотрансляциялар функцияси барча мамлакатлардаги Instagram фойдаланувчилари учун «яқин бир неча ҳафта ичида» ҳозир бўлади.

    Instagram Direct’даги шахсий ва гуруҳ чатларида ғойиб бўлувчи фото ва видеолар функциясидан эса аллақачон фойдаланиш мумкин.

    » » Instagram онлайн-трансляция функциясини тақдим этди