
Nubia компанияси Хитойда янги кучли планшети — Nubia Tablet Pro’ни тақдим этди, деб хабар берди pepelac.news. Янги қурилма нафақат нархи билан, балки техник имкониятлари билан ҳам диққатни тортмоқда — унинг бошланғич нархи 2 799 юан ёки тахминан 32 миллион сўм.
Планшет 10,9 дюймли LCD экранга эга бўлиб, 2.8K ҳал этиш ва 144 Гц янгиланиш тезлиги билан жиҳозланган. Унда флагман даражасидаги Snapdragon 8 Gen 3 процессори ва 8, 12 ёки 16 ГБ LPDDR5 тезкор хотира, ҳамда 1 ТБгача бўлган UFS 4.0 доимий хотира бор.
AnTuTu тестларида планшет 2,32 миллион балл тўплаган. 10 100 мА/соатли аккумулятор 66 Вт тез зарядлашни қўллаб-қувватлайди. Қурилма корпуси металлдан тайёрланган, қалинлиги 7,3 мм ва оғирлиги 525 грамм.
Мультимедиа учун 4 та динамик, DTS:X ва AI-функциялар мавжуд. 6 майдан Хитойда тўрт хил конфигурацияда ва 1,3 мм клавишли клавиатура билан сотувга чиқади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар