13:44 / 24.11.2016
5 651

AeroCool геймерларга мўлжалланган АС80С креслосини ишлаб чиқди

AeroCool геймерларга мўлжалланган АС80С креслосини ишлаб чиқди

Компьютерлар учун корпус, қувватлаш блоклари, аксессуар ва периферия гаджетларини тайёрлайдиган AeroCool Advanced Technologies (AAT) компанияси геймерларга мўлжалланган ўйин креслосини ишлаб чиқди. Мазкур кресло геймерларга соатлаб турли ўйинларни ўйнашга имконият яратади.

AeroCool геймерлар креслода ўзини максимум даражада қулай ҳис қилишлари учун энг сўнгги дизайндаги эргономика технологиялари қўллаган. Кресло суянчиғи ва ўридиғи узоқ ўйин сессияларидан кейин ҳам ўз шаклини йўқотмайди. Кресло умуртқа поғонасига оғирлик туширмасдан ўтириш имконини беради.

Terabayt.uz сайтининг ёзишича, кресло кучли пўлат рама, 120 килограммга мўлжалланган 4 классдаги гидроўтказгич ва 50 миллиметрли 5 та ғилдирак билан жиҳозланган.

Кресло декабрь ойида 5 хил рангда сотувга чиқади. Нархи ҳозирча номаълум.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » AeroCool геймерларга мўлжалланган АС80С креслосини ишлаб чиқди