date
views 6 422

Видеокарталар бозори ўсишда давом этмоқда

Видеокарталар бозори ўсишда давом этмоқда

Jon Peddie Research компанияси тадқиқотчилари видеокарталар бозорига тегишли ҳисоботни эълон қилдилар. Унга кўра жорий йилда жаҳон видеокарта бозоридан ўтган йилнинг шу даврига нисбатан савдолар 9,2 фоизга ошган. Шу йилнинг учинчи чорагида эса иккинчи чоракка қараганда бозордаги ўсиш 38,2 фоизни ташкил қилди.

Ишлаб чиқарувчилар орасида Nvidia компанияси барқарор ўсиш суръатларини қайд қилмоқда. Унинг ўтган чоракдаги жаҳон видеокарта бозоридаги улуши 70,9 %га етган (иккинчи чоракда 70%). AMD фирмасининг кўрсаткичлари эса, аксинча, 29,9 фоиздан 29,1 фоизгача тушиб кетган. Аввалги йилнинг шу даврида AMD‘нинг бозордаги улуши 18,8% эди, (Nvidia – 81,8%).

JPR аналитиклари ушбу материални тайёрлашда фақат алоҳида карталарни ҳисобга олишган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Видеокарталар бозори ўсишда давом этмоқда