date
views 24

Xiaomi'нинг 90 Вт зарядкаси тақдим қилди

Xiaomi'нинг 90 Вт зарядкаси тақдим қилди
Xiaomi компанияси янги 90 Вт қувватга эга GaN технологиясига асосланган зарядловчи қурилмасини тақдим этди, деб 4pda хабар берди.

Ушбу зарядловчи қурилма 34 x 34 x 45 мм ўлчамга эга бўлиб, фақат битта Type-C портига эга. Унинг дизайни анъанавий куб шаклидан фарқ қилиб, юмалоқ қирраларга эга ва жуда компакт. Қурилмада ёпиладиган вилкалар мавжуд.

Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, янги зарядловчи анъанавий (GaN бўлмаган) аналогларига нисбатан 48% кичик ва 33% енгил.

Зарядловчи 90 Вт тез зарядлашни қўллаб-қувватлайди ва QC, PD ва PPS каби оммабоп стандартларга мос келади. Комплектда 1,5 метрли USB-C кабели ҳам мавжуд.

Зарядловчи Xiaomi 15 Pro смартфонини 30 дақиқада 83% га, iPhone 16 Pro Max'ни 55% га ва vivo X100 Pro'ни 97% га зарядлайди.

Янги зарядловчи Хитойда 169 юань (тахминан $23 ёки 276,000 сўм) нархда сотилмоқда. Кабелсиз варианти 149 юань (тахминан $21 ёки 252,000 сўм).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Xiaomi'нинг 90 Вт зарядкаси тақдим қилди