
Яндекс қидирув тизими янгиланиб, фойдаланувчиларга қидирув натижаларида хизматлардан фойдаланиш имконини берди, деб finance.mail.ru хабар берди. Энди Яндекс орқали таклифларни қидириш, таққослаш ва хизматлардан фойдаланиш имконати пайдо бўлди. Илк тўлиқ амалга оширилиши мумкин бўлган хизмат — ОСАГО суғурта полисини расмийлаштиришдир.
Алиса ёрдамчиси асосидаги Яндекс мобил иловасида янги «Квартирлар», «Молия» ва «Маҳсулотлар» тугмалари пайдо бўлди. Қидирув алгоритмлари фойдаланувчи сўровларини таҳлил қилиб, тегишли товар ва молиявий хизматларни таклиф этади.
«Молия» бўлимида банк, молия ва суғурта ташкилотларининг турли таклифлари — омонатлар, кредит карталари ва ипотекалар таққосланади. Кредит карталарни танлашда имтиёзли давр ва тўловни кечиктириш, омонатларда эса фоиз ставкаси ва онлайн очиш имконияти каби фильтрлар бор.
«Квартирлар» бўлимида янги ва иккинчи бозордаги уй-жойлар бўйича ижара ва сотиш эълонлари жойлаштирилган. Турли майдонлардаги эълонлар нархларни солиштириш учун ягона карточкаларда тақдим этилган.
«Маҳсулотлар» бўлими интернет-дўконлардаги турли товарларни кўрсатади, Алиса эса техникалар ва таъмирлаш учун маҳсулот танлаш бўйича тавсиялар беради. «Хариддан илҳомланинг» бўлимида шахсий қизиқишлар асосида маҳсулотлар рўйхати тақдим этилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар