date
views 48

Qualcomm 80 ядроли сервер процессори устида ишламоқда

Qualcomm 80 ядроли сервер процессори устида ишламоқда
Qualcomm компанияси ўзининг биринчи серверга мўлжалланган процессорини ишлаб чиқмоқда — у SD1 деб аталади ва 80 та Oryon ядродан иборат бўлади, деб 3DNews хабар берди.

Бу ҳақда расман Computex 2025 тақдимоти вақтида жуда қисқача эълон қилинди. Компания раҳбарияти бу йўналиш ҳақида сўз боришни тақдимотнинг сўнги дақиқаларигача ортга сурди. Бироқ тақдим этилган слайд ва манбаларга кўра, Qualcomm сервер бозорида AI (сунъий интеллект) тизимлари учун мос процессорлар орқали ўз фаолиятини диверсификация қилмоқчи.

Qualcomm томонидан ишлаб чиқилаётган SD1 чипи:

• 80 та Oryon ҳисоблаш ядросига эга бўлади.
• HBM (High Bandwidth Memory) туридаги тезкор хотирани қўллаб-қувватлайди.
• PCI Express 5.0 интерфейси билан ишлайди.
• Nvidia'нинг янги NVLink Fusion интерфейси билан мослашади.

Бу сўнгги хусусият Nvidia билан сервер тизимларини самарали интеграция қилиш имконини беради. Qualcomm томонидан эгалланган Nuvia стартапи аввалдан ARM асосидаги сервер процессорларини яратиш устида ишлаётган эди ва шу билимлар SD1 лойиҳасининг асоси бўлиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, ARM ва Qualcomm ўртасида интеллектуал мулк масаласида судлов ишлари давом этмоқда, гарчи суд аввалги қарорларида Qualcomm манфаатларини қўллаб-қувватлаган бўлса ҳам. Расмий маълумотлар Snapdragon Summit 2025 тадбирида — сентябрь ойида Гавайи оролларида эълон қилиниши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Qualcomm 80 ядроли сервер процессори устида ишламоқда