date
views 37

Realtek 10 Гбит/с тезликни арзонлаштирди — янги давр бошланмоқда

Realtek 10 Гбит/с тезликни арзонлаштирди — янги давр бошланмоқда
Realtek компанияси 10 Гбит/с тезликни қўллаб-қувватловчи бир нечта янги тармоқ контроллерларини эълон қилди, деб хабар берди VGTimes. Бу янги маҳсулотлар юқори тезликдаги тармоқ ускуналарини арзонроқ ва кенг омма учун мос қилишни мақсад қилади.

RTL8127 модели 10 Мбит/с дан 10 Гбит/с гача тезликни қўллаб-қувватлайди ва 2 Вт дан кам энергия сарфлайди. Ноутбуклар учун мўлжалланган USB 3.2 Gen 2x2 орқали ишлайдиган RTL8159 ҳам 10 Гбит/с тезликка эга — бу эса кенгайтма слотлари йўқ қурилмалар учун идеал ечим ҳисобланади.

Оптик уланишлар учун RTL8127ATF модели таклиф этилади, унинг энергия истеъмоли тахминан 1 Вт.

Realtek шунингдек, 10-гигабитлик PHY-чипни ҳам ишлаб чиққан. Бу арзон SFP+-RJ45 адаптерлари, коммутаторлар ва роутерлар яратилишини осонлаштиради. Илгари бундай ускуналарнинг нархи юқори бўлгани учун оммавийлашуви секин кечаётган эди.

Инсайдерларга кўра, янги чиплар тахминан $50 (яъни 4 млн сўм атрофида) туриши кутилмоқда. Ишлаб чиқарувчилар 2025 йил охиригача 10 Гбит/с портли материн платаларни тақдим қилишни режалаштирмоқда. Алоҳида адаптерлар эса 4-чоракда сотувга чиқарилади.

Мутахассислар Realtek’нинг бу қадами офис ва уйдаги тармоқ тизимларининг 10 Гбит/с тезликка ўтишига жиддий туртки бўлишини таъкидламоқда. Бу эса облако хажми ва 8K стриминг талабининг ўсиши фонида долзарбдир.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Realtek 10 Гбит/с тезликни арзонлаштирди — янги давр бошланмоқда