Apple кузда ўз интернет-телевидениесини ишга туширмоқчи

  • 17 март 2015, 14:48
  • 3 924
  • Технология
  • Apple кузда ўз интернет-телевидениесини ишга туширмоқчи

    Apple ўз интернет-телевидениесини яратмоқчи ва бунинг учун телеканаллар билан музокаралар олиб боришни бошлади, дея хабар бермоқда Interfax. 25 та каналдан иборат пакет июнда тақдим этилиб, куздаёқ ишга тушади.

    Ушбу сервисдан iOS тизимида ишловчи барча қурилмалар, жумладан Apple TV, iPhone, iPad эгалари фойдаланиши мумкин.

    Apple оммабоп HBО канали билан унинг дастурини апрелдан Apple TV’га киритиш ҳақида келишиб олди. Айни пайтда компания Fox, ABC, CBS телеканаллари, шунингдек, Walt Disney ва 21st Century Fox киностудиялари билан ҳамкорликни муҳокама қилишга киришди.

    Манба: www.daryo.uz

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Apple кузда ўз интернет-телевидениесини ишга туширмоқчи