14:21 / 26.11.2016
6 445

Meizu биринчи планшетини чиқаради

Meizu биринчи планшетини чиқаради

Хитойнинг арзон нархли ва кучли техник параметрларга эга смартфонлар ишлаб чиқарувчи Meizu компанияси 2014 йилда ўзининг илк планшетини тақдим этиши керак эди. Бироқ номаълум сабабларга кўра фирма планшетлар тайёрлашни орқага суриб келди.

Яқинда компаниянинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича вице-президенти Янг Ян Flyme интерфейсига бағишланган конференцияда Meizu планшетлар учун мазкур дастур версиясини яратаётгани ҳақида сўз юритган эди.

IXBT сайтининг ёзишича, Meizu бундан бир муддат илгари Хитойдаги энг машҳур микроблог – Weibo ресурсида ўзининг планшетларга ажратилган саҳифасини очган. Саҳифанинг биринчи постида планшетларга мўлжалланган Flyme OS тизери ўрин олди.

Ҳозирча Meizu чиқарадиган планшетлар борасида қўшимча тафсилотлар маълум қилинмаган. Тахминларга кўра, улар Meizu X смартфони билан биргаликда намойиш этилиши мумкин.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Meizu биринчи планшетини чиқаради