6 565
Samsung Galaxy S8 ва Xiaomi Mi 6 Snapdragon 835 чипида ишлайдиган илк смартфонлар бўлади
Бундан бир ҳафта илгари сайтимизда Жанубий Кореянинг Samsung компанияси Qualcomm Technologies билан ҳамкорликда бутунлай янги технологияда ишланган Snapdragon 835 процессорини тақдим қилгани тўғрисида хабар берган эдик.
Куни кеча эса IHS компаниясининг раҳбари ва аналитик Кевин Вонг ўзининг Weibo ресурсидаги саҳифасида Samsung Galaxy S8 ва Xiaomi Mi 6 Snapdragon 835 чипида ишлайдиган илк смартфонлар бўлиши ҳақида маълум қилди.
Terabayt сайтининг қайд этишича, Samsung фирмасига қарашли 10 нанометрли FibFET технопроцесси асосида яратилган чипсетда ишлайдиган Samsung Galaxy S8 ва Xiaomi Mi 6 флагманлари 2017 йилда сотувга чиқади. чипсет 14 нм-ли процессорларга қараганда 27% самаралироқ ишлайди, қувват истеъмоли эса 40 фоизга камроқдир. Саноатда Snapdragon 835 чипсетининг ишлаб чиқарилиши мобил процессорларнинг ҳажмини сезиларли даражада кичрайтирди, бу эса телефонга янада йирикроқ сиғимли батареяларни қўллаш имкониятини тақдим этади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди