Ҳаводан бензин: Америкада кутилмаган технология!

Ҳаводан бензин: Америкада кутилмаган технология!
Америкалик Аирсела номли стартап компанияси атмосферадаги карбонат ангидрид (СО2) газидан суюқ ёқилғи ишлаб чиқарувчи инновацион қурилмасини тақдим этди.

Янги технология муаллифларининг таъкидлашича, ушбу ёқилғи ҳозирда фойдаланилаётган бензинли автомобилларга тўлиқ мос келади. Ҳозирча бир литр ёқилғини олиш учун қанча вақт кетиши бўйича аниқ маълумот берилмаган.

Қурилма ихчам бўлиб, уни оддий гараж ёки ҳовлида сақлаш мумкин. Масштабли ишлаб чиқаришни Аирсела жорий йилнинг кузида бошлашни режалаштирмоқда.

Бу технология нафақат экологик тоза альтернативани таклиф қилмоқда, балки яқин келажакда ёқилғи соҳасида инқилоб ясаши мумкин.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар