
Android тизимида янги смартфонни созлаш пайтида бир клик орқали бошқа смартфонни модем сифатида ишлатиш имконияти яратиладиган функция — “тезкор точка” мавжуд бўлди, деб Rozetked хабар берди.
Бундан ташқари, энди Android қурилмалар ўртасида қўнғироқларни трансляция қилиш имконияти ҳам мавжуд. Бу функция аввал ҳам бор эди, аммо уни ишлатиш учун бир нечта созламаларни очиш талаб қилинган.
Илгариги версияларда бу функция: Google ⟶ Барча хизматлар ⟶ Бир нечта қурилма учун хизматлар каби менюлар остида яширилган эди.
Эндиликда бу имконият янги Android қурилмасини танлаш пайтида автоматик тарзда таклиф қилинади. Ушбу функцияни ишлатиш учун икки қурилма ҳам бир Google аккаунтида ва яқин масофада бўлиши шарт. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар