Маълумки, йирик компаниялар ўз рақобатчиларининг ходимларини ишга ёллаш масаласига жиддий иштиёқ билан қарашади. Сабаби катта тажриба ва кўникмага эга мутахассис компанияни бутунлай янги даражага кўтариши мумкин.
Яқинда АҚШнинг Tesla Motors компанияси IT-гигант Microsoft‘да етакчи диайнер сифатида фаолият юритган Эндрю Кимни ишга ёллаб, уни бош дизайнер лавозимига тайинлади. Эндрю Ким Microsoft HoloLens лойиҳаси устида уч йилдан кўпроқ меҳнат қилган. Шунингдек, у Хbox One S приставкасини такомиллаштиришда ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келган. Ҳозирча Ким автомобиль компаниясида қайси лойиҳалар билан шуғулланиши номаълум. Бироқ шу нарса аниқки, электромобиль ишлаб чиқаришда янги даврни очиб берган Tesla Motors фирмасига унинг истеъдоди жуда катта манфаат келтириши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди