
Xiaomi компаниясининг навбатдаги юбилей фитнес-браслети — Mi Band 10’нинг юқори сифатли расмий рендерлари интернетда пайдо бўлди, деб Rozetked хабар берди. Уларни инсайдер Судханшу Амбхор тақдим этди.
Янги модел ташқи кўриниш бўйича деярли ўзгармаган: у ҳам анъанавий овала капсула дизайнида бўлиб, корпус алюминийдан ясалган ва сувга чидамлилик даражаси 5 ATM бўлиб қолган. Браслетнинг экрани 0,1 дюймга каттароқ бўлиб, ҳозир 1,72 дюймни ташкил қилади (аввалги Mi Band 9 да 1,62"). Экранининг ечими 520×212.
Mi Band 10 учта рангда тақдим этилади: кумушранг, қора ва гулранг. У HyperOS 2 операцион тизимида ишлайди ва 233 мА/соат аккумулятор билан жиҳозланган. Бу заряд 21 кунгача автоном ишлаш имконини беради. Шунингдек, Bluetooth 5.4 модули ҳам сақланган.
Расмий тақдимот ҳали бўлмаган, аммо Xiaomi одатда Mi Band моделларини ёз ойларида тақдим этади.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар