
YouTube ўзининг энг арзон обуна режаси — Premium Lite шартларига ўзгаришлар киритмоқда. 2025 йил 30 июндан бошлаб, Premium Lite обуначилари Shorts видеоларида реклама кўра бошлайдилар, деб хабар берди Rozetked.me.
Google компанияси ўз фойдаланувчиларига юборган электрон мактубда шундай дейилади:
«2025 йил 30 июндан бошлаб, реклама Shorts видеоларида, мусиқий контентда ва қидириш ёки кўриш пайтида пайдо бўлиши мумкин. Кўпчилик видеолар ҳали ҳам рекламасиз қолади».
Premium Lite режаси 2025 йил март ойида жорий этилган бўлиб, унинг ойлик нархи 7,99 долларни ташкил этади. Бу режа YouTube Music хизматини ўз ичига олмайди ва асосан видеоларни рекламасиз томоша қилиш имконини беради.
Шунингдек, стандарт YouTube Premium режаси АҚШда ойига 13,99 доллар туради. 30 июндан бошлаб, Shorts видеоларини рекламасиз томоша қилиш фақат стандарт Premium обуначилари учун мумкин бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг