date
views 601

Huawei ўзининг энг кучли смартфонини тақдим этди

Huawei ўзининг энг кучли смартфонини тақдим этди
Huawei компанияси Хитойдаги тақдимотида ўзининг янги флагман смартфонлар серияси — Pura 80 линейкасини намойиш қилди, деб rozetked.me хабар берди.

Линейкага тўртта модел кирди: Pura 80, Pura 80 Pro, Pura 80 Pro+ ва Pura 80 Ultra. Катта моделлар янги авлоддаги Kunlun Glass 2 шишаси билан жиҳозланган бўлиб, у турли зарбалар ва тирналишларга қарши кучли ҳимояни таъминлайди. Шунингдек, смартфон IP69 стандартли сув ва чангига қарши ҳимояга эга.

Pura 80 Ultra'нинг техник хусусиятлари:
• Габарити: 163×76,1×8,3 мм, оғирлиги 233,5 г
• Экран: 6,8 дюйм, 2848×1276, LTPO-OLED, 1–120 Гц, 3000 нит ёруғлик, Kunlun Glass 2
• Камералар: 50 Мп (1"), 40 Мп (кенг), 50+12,5 Мп (зум 3,7x ва 9,4x), 1,5 Мп спектрал датчик, 13 Мп селфи
• Процессор: 8 ядроли Kirin 9020, 7 нм
• Хотира: 16 ГБ ОЗУ + 512/1024 ГБ ПЗУ
• Батарея: 5700 мА·с, 100 Вт тез заряд, 80 Вт симсиз
• Алоқа: USB-C 3.1, Wi-Fi 7, Bluetooth 5.2, GPS, LTE, 5G, спутник алоқаси
• ОС: HarmonyOS 5.1

Pura 80 Ultra биринчи марта икки перископли модулни олади, бу эса оптик зум диапазонини Pura 70 Ultra’га нисбатан 129% га кенгайтирди. Смартфонда бир вақтнинг ўзида 3.7x ва 9.4x зум имкониятлари мавжуд. Энг юқори зумда суратга олиш 12.5 Мпда амалга оширилади. Перископдаги датчик ўлчами — 1/1,28" — бу соҳа учун катта кўрсаткич.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Huawei ўзининг энг кучли смартфонини тақдим этди