date

Xiaomi ақлли ва ихчам ҳажмдаги музлаткични тақдим этди

Xiaomi ақлли ва ихчам ҳажмдаги музлаткични тақдим этди
Xiaomi бренди Mijia 271L номли янги ақлли музлаткични тақдим этди, деб rozetked.me хабар берди. Унинг асосий хусусияти — ихчамлик ва катта сиғимга эга бўлимларидир.

Музлаткичнинг кенглиги бор-йўғи 56 см бўлиб, у кичик ошхоналар учун ҳам жуда қулай. Унда учта асосий бўлим мавжуд:

• 151 литрлик совитгич бўлими
• 85 литрлик музлатгич
• 35 литрлик ҳароратни назорат қилиш имкони бўлган бўлим (−20°С дан +5°С гача)

Ушбу ускуна кўмиртмоққа ҳожат қолдирмайди, чунки у ионли стерилизация ва ҳаво айланиш тизими билан жиҳозланган.

Шунингдек, музлаткич жуда кам электр энергияси сарфлайди — кунига фақат 0,59 кВт/соат, ва шовқин даражаси 36 дБ дан ошмайди.

Ускуна смартфон иловаси орқали масофадан бошқарилади ва назорат қилинади. Хозирда Хитой бозорида 1599 юан (такрибан 1 780 000 сўм) нархда сотилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Xiaomi ақлли ва ихчам ҳажмдаги музлаткични тақдим этди