
UZ зонасида рўйхатдан ўтган доменлар статистикасининг гувоҳлик беришича, 2016 йилнинг 29 ноябрь ҳолатига миллий домен зонасида 30 035 та домен рўйхатдан ўтган. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
Бундан аввал 2016 йил 26 августида 29 минг домен рўйхатдан ўтган эди. Шу тариқа уч ойдан сал кўпроқ вақт ичида навбатдаги мингта рўйхатдан ўтган веб-ресурс пайдо бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг бошида 25 368 та домен рўйхатдан ўтган эди. Жорий йилда энг кўп — 1 366 та домен апрель ойида рўйхатдан ўтган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар