17:46 / 29.11.2016
6 404

Хакер ҳужуми туфайли Сан-Франциcко метроси бепул ишлади

Хакер ҳужуми туфайли Сан-Франциcко метроси бепул ишлади

Сан-Франциско шаҳридаги жамоат транспортининг (San Francisco Municipal Railway) операторлик тизимига жума куни киберҳужум амалга оширилган. Шаҳар транспорт ташкилоти ҳужумдан хабар топгач, уни бир неча соат давомида бартараф этишга муваффақ бўлган. Носозликни тузатиш пайтида аҳоли шаҳар метросидан бепул фойдаланган.

Teravayt.uz ёзишича, киберҳужум уюштирилган тизимнинг экранида мазкур ёзув акс эттирилган: “Тизимга бузиб кирилди. Барча маълумотлар шифрланган”. Хакер тизимни очадиган кодни юбориш учун шаҳар транспорт ташкилотидан молиявий маблағ талаб қилиб, у билан [email protected] манзили бўйича боғланишлари сўраган. У шаҳар транспорт тизимининг дастури жуда кучсиз эканлигини қайд қилган ва тизимнинг янада ҳимояланган версиясини ундан харид қилишлари талаб қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хакер ҳужуми туфайли Сан-Франциcко метроси бепул ишлади