date

WhatsApp ичида реклама пайдо бўлади

WhatsApp ичида реклама пайдо бўлади
WhatsApp илова ичида реклама жойлаштиришни бошламоқда, деб Rozetked.me хабар берди.

Компания аввал 2014 йилда мессенжерда реклама бўлмаслигини ваъда қилганди. Энди эса келаси ойларда дунё бўйлаб “Статус” бўлими орқали реклама намойиш этилади. Бу реклама “Янгиликлар” бўлимида кўринади ва асосий чатлардан алоҳида бўлади.
Шунингдек, бизнеслар ўз каналларини илова орқали тарғиб қилиш учун тўлов амалга ошириши мумкин бўлади. Канал эгалари эса эксклюзив контент учун обуначилардан ҳақ олиш имкониятига эга бўлади.

WhatsApp компанияси таъкидлашича, оддий хабар алмашувчилар учун ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Барча янги функциялар “Янгиликлар” бўлимида чегараланган ва уни созламалар орқали ўчириш мумкин.

Компания реклама намойишида фойдаланувчининг шахсий ёзишмалари таҳлил қилинмаслигини, фақат тил, жойлашув ва обуна бўлган каналлардан фойдаланилишини билдирган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » WhatsApp ичида реклама пайдо бўлади