
29 ноябрь куни Facebook раҳбари Марк Цукербергнинг бир нечта пости унинг аккаунтидан техник хатолик туфайли ўчиб кетди, деб ёзади «Дарё».
Цукербергнинг ўнга яқин ғойиб бўлган постлари, хусусан, сайловлар ҳамда Facebook’да фейк янгиликлар сонининг ошиши мавзуларига алоқадор бўлган.
Қайдлар кейинроқ қайта тикланди, компания вакили бу тасодифан содир бўлганини айтди. «Бу тизимларимиздан биридаги хатолик туфайли юз берди, постлар айни пайтда қайта тикланди. Маркнинг аккаунтига хакерлар ҳужум қилгани йўқ, у ўз хабарларини ўзи ёзмоқда», — деди ижтимоий тармоқ вакили.
Аввалроқ Twitter микроблоги асосчиларидан бири ва компания раҳбари Жек Дорсининг аккаунти 22 ноябрь куни хатолик туфайли ёпиб қўйилгани хабар берилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар