date

Nvidia энг арзон RTX 5050 видеокартасини тақдим этди

Nvidia энг арзон RTX 5050 видеокартасини тақдим этди
Nvidia Blackwell оиласидаги энг арзон видеокарта — RTX 5050 моделини тақдим этди, деб rozetked.me хабар берди.

Ушбу видеокартада 8 ГБ GDDR6 хотира ва 2560 та CUDA ядро мавжуд. Солиштириш учун, RTX 5060 моделида 3840 та CUDA ядро бор. Янги моделнинг Boost режимидаги частотаси 2,57 ГГц гача етади.

RTX 5050 видеокартаси DLSS 4 ва кўп кадрли генерация каби Nvidia’нинг замонавий технологияларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

Ушбу қурилма 130 Вт қувват истеъмол қилади. Унинг сотуви июль ойи охирида 249 доллар (тахминан 3 115 000 сўм) нархда бошланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Nvidia энг арзон RTX 5050 видеокартасини тақдим этди