
Mail Облако сервисида сунъий интеллект асосида фотосурат дубликатларини қидириш функцияси ишга туширилди, деб rozetked.me хабар берди.
Янги функция аниқ нусхаларни ёки визуал жиҳатдан ўхшаш файлларни автоматик равишда аниқлайди. Бу орқали ортиқча суратларни осонлик билан ўчириб, булут хотирасини бўшатиш мумкин бўлади.
«Альбомлар» бўлимидаги «Дубликатлар» орқали дубль суратлар кўрилади. ИИ энг равшан ва ёрқин суратни юлдузча билан белгилайди, қолган дубликатларни битта босишда ўчириш мумкин.
Медиатека таҳлили ҳар икки ҳафтада автоматик амалга оширилади.
Функция Mail Space обунасининг 256 ГБ ва ундан юқори тарифларда мавжуд бўлиб, «Облако» мобил иловаси орқали фойдаланиш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар