23:31 / 01.12.2016
7 143

MasterCard ўз тармоғига сунъий интеллектни татбиқ этади

MasterCard ўз тармоғига сунъий интеллектни татбиқ этади

MasterCard компанияси транзакцияларни фирибгарликдан ҳимоя қилишга хизмат қиладиган Decision Intelligence номли сервисни ишга туширди. Сервис сунъий интеллект технологияси асосида ишлаб чиқилган. Компаниянинг таъкидлашича, ушбу сервисни тўлов тармоғига жорий қилиш реал вақт доирасида тракзакциялар аниқлигини оширади ва фирибгарлик ҳолатларини бир қадар камайтиради, деб хабар бермоқда Terabayt.uz.

Decision Intelligence, MasterCard‘нинг қайд этишича, бевосита тўлов тизимларига татбиқ этилган сунъий интеллект асосида ишлайдиган биринчи сервис ҳисобланади. Аввалдан созланган қоидалар бўйича ишлайдиган анъанавий текширув тизимларига қараганда, Decision Intelligence турли омилларни ҳисобга олиш, шу билан бирга, автоматик тарзда ўрганиб бориш хусусиятлари билан ажралиб туради. Оддийроқ қилиб тушунтирсак, ҳар бир транзакциядан кейин сервиснинг имкониятлари ошиб бораверади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » MasterCard ўз тармоғига сунъий интеллектни татбиқ этади