
Токио — Япониядаги Brainwave Trading Center номли инновацион компания инсон мия фаолияти тўлқинларини тасвирлайдиган ноёб картиналар яратишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Pravilamag нашри хабар берди.
Компания ҳар бир инсоннинг фикрлари ва ҳиссиётларини замонавий санъат асарига айлантиришни мақсад қилган. Бунга эришиш учун мижоз фирма стендига келиб, махсус мия сканери қурилмасини тақиши керак. Қурилма инсон миясининг фаолиятини тўлқинлар кўринишида ўқийди ва бу маълумотлар асосида визуал тасвир яратилади.
Қизиғи шундаки, иштирокчи нафақат бундай картинага эга бўлади, балки 1000 япон иенаси (тахминан 500 рубл ёки 70 000 сўм) ҳақ ҳам олади. Компания бу жараённи “онг тўлқинларини сотиш” деб таърифлайди.
Brainwave Trading Center — 2022 йилда яратилган ва арт-инновация соҳасида фаолият юритувчи Конел жамоаси ташаббуси билан ташкил этилган. Улар ўз фаолиятини қуйидаги шиор остида олиб боради: “Биз мия фаолияти тўлқинларини сотиб оламиз”.
Таъсисчиларнинг фикрига кўра, бундай расмларни яратишдан мақсад "ахборот қийматини тушуниш ва турли хил маълумотлар онгсиз равишда сотилаётган замонавий даврда транзакцияларнинг янги шаклларини ўрганишдир".
Айни пайтда, технологик гигант Google сунъий интеллект ёрдамида ишлаб чиқилган саратонга қарши дорини инсонларда синовдан ўтказишга тайёрланмоқда. Бу ҳам маълумотларни илмий, тиббий ва амалий мақсадларда қўллашнинг яна бир мисоли бўла олади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар