Аввалроқ сайтимизда Samsung Galaxy S8 ва Xiaomi Mi 6 Snapdragon 835 чипида ишлайдиган илк смартфонлар бўлиши ҳақида хабар берган эдик. Яқинда пайдо бўлган бошқа маълумотларда эса, Ўзбекистонда кондиционер ва бошқа маиший техника воситалари билан яхши танилган Хитойнинг Gree фирмаси ҳам Snapdragon 835 чипида ишлайдиган смартфон устида ишлаётгани ҳақида сўз юритилган.
Terabayt.uz ёзишича, гарчи Gree фирмаси смартфон тайёрлаш борасида ҳали катта тажрибага эга бўлмаса-да, у кучли процессор билан таъминланган қурилмаларни бозорга чиқариш мақсадида. Ҳозирча ушбу смартфонга тегишли техник параметрлар тўғрисида ҳеч қандай тафсилотлар ошкор этилмаган.
Тахминларга кўра, янги Gree смартфони шу йилнинг май ойида тақдим этилган Gree 2 моделининг кичикроқ версияси бўлиши ҳам мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди