date

OpenAI ўз браузери билан Google'га жиддий рақобатчи бўладими?

OpenAI ўз браузери билан Google'га жиддий рақобатчи бўладими?
Яқин кунларда сунъий интеллект соҳасида янги бурилиш юз бериши мумкин. Reuters агентлиги ёзишича, OpenAI компанияси ўзининг браузерини омма эътиборига ҳавола қилиш арафасида турибди. Бу браузер сунъий интеллект имкониятлари асосида ишлайди ва фойдаланувчи тажрибасини бутунлай ўзгартириши мумкин, деб ёзади reuters.com.

Таъкидланишича, янги браузернинг интерфейси анъанавий тарздан фарқ қилади — унда кўплаб амалиётлар ChatGPT’га ўхшаш чатда амалга оширилади. Бу эса фойдаланувчиларни турли сайтлар орасида изланишдан халос қилиб, барча маълумотни битта манбадан олиш имконини яратади.

Google учун эса бу жуда ҳам сезиларли хатар сифатида баҳоланмоқда. Чунки Chrome браузери компаниянинг энг муҳим даромад манбаларидан бири саналади. Aйнан шу орқали Google фойдаланувчилар маълумотини йиғиб, реклама бозорида устунлик қилади. Браузер орқали автоматик равишда Google қидирув тизимига мурожаат қилиниши ҳам бу устунликни мустаҳкамлайди.

Янги OpenAI браузери Chromium очиқ кодли платформасига асосланган. Бу дастурий тузилмага илгаридан Microsoft ва Opera каби технологик гигантлар ҳам таянади. Демак, OpenAI ўз браузери орқали нафақат янги дизайн ва функция, балки тўлиқ янгиланган фойдаланиш логикасини ҳам таклиф этмоқчи.

Бу орада АҚШ Адлия вазирлиги ҳам Google’га нисбатан жиддий ҳаракатлар бошлаган. Улар компанияни монополиядан озод қилиш ниятида ва Chrome браузерини айрим ҳолларда мажбуран сотишни талаб қилмоқда. Reuters манбаларига кўра, агар бундай бўлиниш амалга ошса, OpenAI бу браузерни сотиб олиш таклифи билан чиқиши мумкин.

Айни пайтда Chrome дунёдаги энг оммалашган браузер бўлиб, бозордаги улуши 64 фоизни ташкил этади. Safari 22 фоиз билан иккинчи ўринда турса, Microsoft’нинг Edge браузери 5 фоиз билан учинчи поғонани эгаллаб турибди.

Шубҳасиз, OpenAI томонидан яратилаётган браузер технологик рақобатда янги даврни бошлаб бериши мумкин. Эндиги савол: фойдаланувчилар ушбу янгиликни қандай қабул қилади?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » OpenAI ўз браузери билан Google'га жиддий рақобатчи бўладими?