Nexia автомобилини ишлаб чиқариш расман тўхтатилди

  • 05 декабрь 2016, 07:56
  • 5 536
  • Технология
  • Nexia автомобилини ишлаб чиқариш расман тўхтатилди

    2016 йил Daewoo Nexia моделининг узоқ давом этган тарихидаги охирги йил бўлди. Бу ҳақда GM Uzbekistan матбуот хизматида Wroom.ru сайтига маълум қилинди. Автомобиль ишлаб чиқарилиши августдаёқ якунланган.

    Модель Асакадаги заводда 1996 йилдан бошлаб чиқарила бошлаган. Жанубий Кореяда автомобилни 1997 йилдаёқ йиғиш тўхтатилган, бироқ Ўзбекистонда бу машина ишлаб чиқарилиши тўлиқ ҳажмда борган. Узоқ вақт Nexia ягона вариантдаги – 1,5 литрли ва 75 от кучига эга двигатель билан жиҳозланиб келган. Бироқ 2003 йилдан моделнинг 1,5 литрли, 85 от кучига эга янги версияси пайдо бўлган.

    2008 йилда Британиянинг Concept Group инжиниринг компанияси билан биргаликда машина рестайлинг қилинган. Янги "Нексия" янги ёруғлик техникаси, ўзгача бампер, янги олд панель, янги асбоблар комбинациясини олган. Машина икки хил турдаги двигатель билан жиҳозланган: 8 цилиндрли, 1,5 литрли ва 80 от кучига эга двигатель ва 16 цилиндрли, 1,6 литрли ва 109 от кучига эга двигатель.

    2016 йилда машина йиғилиши тўхтатилган: август охирида машинанинг охирги нусхалари ишлаб чиқарилган. Бироқ унинг номини аввалги авлоддаги Chevrolet Aveo седанининг нусхаси ҳисобланган "Ravon Nexia" моделида ишлатишга қарор қилинган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Nexia автомобилини ишлаб чиқариш расман тўхтатилди