date

Pronto AI рақиби SafeAI'ни сотиб олди

Pronto AI рақиби SafeAI'ни сотиб олди
Автоном транспорт технологиялари билан шуғулланувчи Pronto AI стартапи ўзининг рақиби бўлган SafeAI компаниясини сотиб олди, деб TechCrunch хабар берди.

SafeAI — шахталар, қурилиш майдонлари ва хатарли ҳудудларда ҳаракатланувчи автоном юк машиналари ва махсус техника ишлаб чиқувчи стартап ҳисобланади. Ушбу қўшилиш Pronto AI’нинг фақат йўл ҳаракатига эмас, балки йўлсиз ҳудудларда ҳам автоном ҳаракатни йўлга қўйишини таъминлайди.

Мазкур келишув натижасида SafeAI бренди йўқолади ва унинг жамоаси ҳамда технологиялари Pronto таркибига қўшилади. Қўшилиш шартлари ва молиявий тафсилотлар ошкор қилинмаган.

Pronto AI асосчиси Энтони Левандовскининг таъкидлашича, компания шахталар ва бошқа изоляцияланган жойларда автоном тизимларни татбиқ этишни асосий вазифа қилиб олмоқда. Унинг фикрича, бу каби ҳудудларда инсонсиз автотехника жуда самарали ва хавфсиз ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Pronto AI рақиби SafeAI'ни сотиб олди