date

Uber Baidu билан бирлашиб роботакси ишга туширмоқчи

Uber Baidu билан бирлашиб роботакси ишга туширмоқчи
Uber ўзининг навбатдаги роботакси ҳамкорини маълум қилди — бу сафар у Хитойнинг технологик гиганти Baidu билан келишувга эришди, деб TechCrunch хабар берди.

Ушбу ҳамкорлик доирасида Baidu компанияси ўзининг Apollo Go роботакси автопаркини Uber платформасига улашни бошлайди. Хизмат дастлаб Хитойнинг Чунцин ва Ухань шаҳарларида ишга туширилади.

Uber учун бу роботакси соҳасидаги илк халқаро ҳамкорлик эмас. Компания аввалроқ Америкада Motional ва Waymo билан ҳамкорлик қилган. Baidu билан келишув эса Uber’нинг автоном транспорт хизмати борасидаги глобал режаларида навбатдаги қадам сифатида баҳоланмоқда.

Baidu’нинг Apollo Go роботакси хизмати Хитойда 2020 йилдан буён ишлаб келмоқда ва миллионлаб автоном сафларни амалга оширган. Унинг синовлари ва хизматлари Пекин, Шэньчжэнь, Гуанчжоу каби шаҳарларда ҳам фаол ишламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Uber Baidu билан бирлашиб роботакси ишга туширмоқчи