date

Meta овоз технологияси стартапи Play AI’ни сотиб олди

Meta овоз технологияси стартапи Play AI’ни сотиб олди
Meta овозли сунъий интеллект технологиясига ихтисослашган Play AI стартапини сотиб олди, деб TechCrunch хабар берди.

Play AI — интерактив овоз моделлари, реал вақтда мулоқот қилиш имконини берадиган AI тизимлар ва фойдаланувчи овозини табиий ва эмоцияли тарзда қайта ярата оладиган ечимлар устида ишлаётган компания. Унинг технологияси, маълумотларга кўра, Meta’нинг AI экотизимига, хусусан метаверс ва овозли ёрдамчи хизматларга жуда мос келади.

Meta ушбу харид орқали ўзининг LLaMA каби тил моделларини овоз платформалари билан бирлаштиришни ҳам режалаштирмоқда. Бу эса келажакда интерактив, реал вақтдаги овозли ёрдамчиларни яратишда муҳим қадам бўлиши мумкин.

Шартнома молиявий тафсилотлари ошкор этилмаган. Аммо инсайдерлар бу харид Meta’нинг AI соҳасидаги овоз ва мулоқотга доир амбициялари кучайиб бораётганини кўрсатади, деб ҳисобламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Meta овоз технологияси стартапи Play AI’ни сотиб олди