
Apple корпорацияси анъанавий равишда куз ойидаги йирик тадбирларидан бирини тайёрламоқда. Бу галги тақдимотда ҳам янги iPhone моделлари жамоатчиликка намойиш этилиши кутилмоқда. Bloomberg нашрининг ишончли манбаси, таҳлилчи ва инсайдер Марк Гурманга кўра, iPhone 17 линейкаси 2025 йилнинг сентябрида, яъни ойнинг дастлабки 10 куни ичида намойиш этилади. Энг эҳтимолли сана сифатида 9 ёки 10 сентябрь кўрсатилмоқда.
Мазкур тадбирда Apple компанияси тўртта янги қурилмани тақдим этиши кутилмоқда:
iPhone 17,
iPhone 17 Air,
iPhone 17 Pro,
iPhone 17 Pro Max.
Айтиш керакки, iPhone 17 Air — аввалги йиллардаги Plus версиясининг ўрнини босувчи янги форматдаги смартфон сифатида тақдим этилади. Apple, эҳтимолан, бу ном орқали дизайндаги енгиллик, қалинликнинг камайиши ва янги технологияларнинг уйғунлигини таъкидламоқчи.
Ҳозирча Apple томонидан расмий сана эълон қилинмаган бўлса-да, инсайдерлар маълумотига асосланиб, сентябрь ойининг биринчи ярмидаги йирик тақдимот кутилаётгани аниқ. Янги моделлар хусусиятлари, дизайни ва нарх сиёсати ҳақидаги маълумотлар яқин кунларда очиқланиши мумкин.
Apple ишқибозлари ва технология олами бу янгиликни катта қизиқиш билан кутмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар