Tesla компанияси сунъий интеллект (AI) чипларини ишлаб чиқариш бўйича Samsung билан 16,5 миллиард доллар (тақрибан 208 трлн сўм) қийматидаги йирик келишувга эришди, деб TechCrunch.com хабар берди.
Ушбу келишув орқали Samsung Tesla’нинг автопилот ва нейрокомпьютер технологиялари учун юқори самарали чиплар тайёрлайди.
Чиплар 4 нанометрли техпроцесс асосида Samsung Foundry’да ишлаб чиқарилади ва Tesla’нинг янги авлод автотранспортлари ва роботларида қўлланилади.
Келишув Tesla’нинг ўз AI инфратузилмасини мустақил ва барқарор равишда ривожлантириш режаларини янада жадаллаштиради.
Samsung учун эса бу шартнома компаниянинг АҚШ автосаноатидаги мавқеини мустаҳкамлайди.
Икки томон ҳам келишувни стратегик ҳамкорлик сифатида баҳоламоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар