Илон Маскнинг Boring Company компанияси Теннесси штатидаги Нэшвилл шаҳри остида Tesla автомобиллари ҳаракатланиши учун махсус туннел тизимини қуришни режалаштирмоқда, деб TechCrunch.com хабар берди.
Лойиҳа шаҳар маъмурияти билан ҳамкорликда амалга оширилади ва йўловчи ташиш ҳамда йўллардаги тиғизликни камайтиришни мақсад қилади.
Туннел тизимида Tesla электромобиллари юқори тезликда ҳаракатланади ва йўловчиларни шаҳар маркази ва аэропорт каби муҳим нуқталарга тез етказади.
Boring Company илгари Лас-Вегасда шунга ўхшаш туннел тизимини амалга оширган ва Нэшвиллдаги лойиҳа унинг навбатдаги кенгайтирилган босқичи ҳисобланади.
Ҳозирда муҳандислик ва таҳлил ишлари олиб борилмоқда, аниқ муддатлар кейинроқ маълум қилинади.
Лойиҳа амалга ошса, Нэшвилл АҚШдаги энг замонавий транспорт тизимларидан бирига эга бўлади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!