date

TikTok контент яратувчилар учун ота-она назоратини жорий қилди

TikTok контент яратувчилар учун ота-она назоратини жорий қилди

TikTok платформаси контент яратувчилар учун болалар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган янги ота-она назорати функцияларини жорий этди, деб TechCrunch.com хабар берди.

Янги воситалар орқали блогерлар ўз видеоларининг ёш тоифасига мос эканини белгилаш имкониятига эга бўладилар. Бу эса контентни болалардан ҳимоя қилишда муҳим роль ўйнайди.

Мазкур функциялар “Яшлар режими”даги аккаунтлар учун контент кўрсатилишини чеклаш ва волидайинлар талабига кўра фильтр ўрнатишни осонлаштиради.

TikTok таъкидлашича, бу қадам ёш фойдаланувчиларнинг руҳий саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қўлланилмоқда.

Платформа шу тариқа нафақат томошабинларни, балки контент яратувчиларнинг масъулиятини ҳам оширишни кўзламоқда.

Янги функциялар глобал миқёсда жорий ҳафта ичида босқичма-босқич жорий этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » TikTok контент яратувчилар учун ота-она назоратини жорий қилди