date

Apple смартфон бозорида яна бир рекорд ўрнатди

Apple смартфон бозорида яна бир рекорд ўрнатди

Apple компанияси 2007 йилдан буён жами 3 миллиардта iPhone сотганини маълум қилди, деб TechCrunch.com хабар берди.

Бу рақам смартфон бозоридаги мислсиз муваффақиятни акс эттиради. iPhone дунёнинг энг оммабоп гаджетларидан бирига айлангани, бу кўрсаткич орқали яна бир бор тасдиқланди.

Apple маълум қилишича, фойдаланувчиларнинг ишончини қозонган қурилма ҳали ҳам компаниянинг энг даромадли маҳсулоти ҳисобланади.

Биринчи iPhone 2007 йилда тақдим этилган бўлиб, Apple’нинг мобил технология бозоридаги ҳозирги мавқеига пойдевор бўлган.

Шу пайтгача iPhone 20 дан ортиқ авлодда янгиланиб, турли инновацион функциялар билан бойитиб келинди.

Apple раҳбарияти ушбу марра келгуси йилларда ҳам янги ютуқлар учун мотивация бўлишини таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple смартфон бозорида яна бир рекорд ўрнатди