date

Google қисқартирилган goo.gl ҳаволаларини сақлаб қолади

Google қисқартирилган goo.gl ҳаволаларини сақлаб қолади

Google ўзининг расмий блоги орқали маълум қилишича, аввал эълон қилинган режаларга қарамай, "https://goo.gl/..." кўринишидаги қисқартирилган URL манзилларни ўчириш ғоясидан воз кечди. Илгари компания 2025 йилнинг 25 август санасидан бошлаб ушбу ҳаволаларни қўллаб-қувватлашни тўхтатишни режалаштирган эди. Бу қарор кўплаб фойдаланувчиларда хавотир уйғотганди.

Бироқ Google ўз баёнотида шундай деган: “Биз аввалроқ 2025 йил 25 августдан бошлаб барча goo.gl манзилларини ишлатишни тўхтатиш ҳақида эълон берган эдик. Бироқ, бу ҳаволалар миллионлаб ҳужжатлар, видеомазмунлар, хабарлар ва бошқа муҳим материалларга боғланганини инобатга олган ҳолда, бизда мавжуд бўлган фикр-мулоҳазаларни чуқур таҳлил қилдик ва ушбу ёндашувни қайта кўриб чиқдик.”

Яъни, Google фаол ишлатиладиган қисқартирилган ҳаволаларни сақлаб қолишга қарор қилган. Эндиликда, фақатгина узоқ вақтдан бери ишлатилмаган, фаол бўлмаган goo.gl ҳаволаларгина 25 августдан кейин бутунлай ўчирилади. Агар аввал бу ҳавола ишламай қолиши ҳақида огоҳлантирувчи хабар кўрсатилган бўлса, демак у ҳавола ҳақиқатан ҳам тўхтатилади.

Шу билан бирга, ҳозирги кунда тўғри йўналтиришда фаол бўлган барча "https://goo.gl/..." форматидаги ҳаволалар 25 августдан кейин ҳам ишлашда давом этади. Google фойдаланувчиларни ҳаволаларини текширишга чақирмоқда: “Ҳаволангизни ҳозир босиб кўринг. Агар у сизни маълумот беришсиз бошқа саҳифага олиб ўтса, демак у ҳамон фаол ва ўчирилмайди.”

Ушбу қарор Google томонидан фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини тинглаш ва эътиборга олишга тайёрлигини намоён этмоқда. Миллионлаб веб-сайтлар ва иловалар ушбу қисқартирилган ҳаволалар орқали муҳим контентни тарқатгани боис, бу ўзгариш кенг жамоатчилик учун ижобий янгилик бўлди. Googleнинг мазкур қадами технология оламида инсонларнинг кундалик ишлаш жараёнини енгиллаштиришга қаратилган муҳим ҳаракат сифатида қабул қилинмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Google қисқартирилган goo.gl ҳаволаларини сақлаб қолади