
Хитойнинг Xiaomi компанияси Weibo тармоғида янги маҳсулотнинг тизерини эълон қилди. Тизердаги барча тафсилотлар электромобилга тегишли. Бироқ ҳали ушбу маълумот тўлиқ тасдиғини топмаган. Бу ҳақда Hi-Tech.Mail.Ruга асосланиб Terabayt.uz хабар бермоқда.
Хитой ижтимоий тармоғида нашр этилган баннерда автомобиль шинасининг излари акс этган, “E-ABS” деган ёзув эса электрон антиблоклаш тизимидан дарак бермоқда. Шунингдек, хитойча ёзувдаги баннерда круиз-контрол ва пармаланган тормоз дисклар ҳақида ҳам сўз бормоқда. Янги маҳсулотнинг тақдимоти 12 декабрда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Xiaomi раҳбари Лей Юн ўтган йили компания яқин 5 йил мобайнида автомобиль ишлаб чиқармаслигини маълум қилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар