Шу кунгача 6,8 дюймли Zenfone 3 Ultra модели ASUS компаниясининг энг йирик экранли смартфони ҳисобланар эди. Бироқ тайванлик компания куни кеча бундан-да каттароқ экранга эга бўлган 6.9 дюймли Zenfone Go ZB690KG моделини намойиш этди.
Бироқ гарчи жуда йирик ҳажмда тайёрланган бўлса-да, мазкур йирик экранли модель флагман қурилмалар қаторига кирмайди. Гаджет тўрт ядроли такт частотаси 1,2 ГГц бўлган Qualcomm Snapdragon 200 процессори, 1 ГБ тезкор ва 8 ГБ доимий хотира билан жиҳозланган, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.
ASUS Zenfone Go ZB690KG дисплейининг аниқлиги – 1024 х 600 пиксель, microSD-слот, 8 МПли асосий ва 2 Мпли олд камерага эга. Wi-Fi 802.11b/g/n ва Bluetooth 4.0 интерфейслари, 3G тармоқни қўллаб-қувватлайди. Батареясининг сиғими – 3480 мА/соат. Оғирлиги 265 грамм, ўлчамлари — 101,4 × 187,96 × 8,85 мм.
Гаджетнинг нархи ҳозирча маълум қилинмаган. Бироқ бундай техник параметрларга эга смартфоннинг нархи қиммат бўлиши мумкин эмас. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди