Google кубаликларга ўз сервисларидан тезкор фойдаланиш имкониятини тақдим этади

Google кубаликларга ўз сервисларидан тезкор фойдаланиш имкониятини тақдим этади
Google кубаликларга ўз сервисларидан тезкор фойдаланиш имкониятини тақдим этади

Google корпорацияси Куба ҳукумати билан орол давлат аҳолисига ўз сервисларидан тезкор фойдаланиш имкониятини тақдим этиш ҳақида келишув тузди, деб ёзади «Дарё».

AP маълумотларига кўра, келишув Куба ҳукумати вакиллари ва Google’га эгалик қилувчи Alphabet корпорацияси раҳбари Эрик Шмидт ўртасида унинг Гаванага 12 декабрь кунги ташрифи чоғида расман имзоланади.

Шартнома кубалик фойдаланувчиларга Google’га тааллуқли Gmail, YouTube ва бошқа қатор сайтлардан юқори тезликда фойдаланиш имкониятини тақдим этишни кўзда тутади.

Агентлик таъкидлашича, Кубадаги интернет алоқаси дунёдаги энг секин ишлайдиганларидан биридир.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар