date

Google молия платформасини AI билан кучайтирмоқда

Google молия платформасини AI билан кучайтирмоқда

Google ўзининг молиявий ахборот платформаси Google Finance’ни янгилашни синамоқда, деб TechCrunch.com хабар берди. Янги версия сунъий интеллект имкониятлари ва реал вақтда янгиликлар лентаси билан жиҳозланган.

AI функциялари фойдаланувчиларга акциялар, бозор тенденциялари ва иқтисодий кўрсаткичлар ҳақида шахсийлаштирилган таҳлиллар тақдим этади. Шунингдек, AI жорий воқеаларнинг бозорга таъсирини баҳолаш имконини ҳам беради.

Янгиланган Google Finance’да жонли янгиликлар лентаси орқали молиявий хабарлар ва таҳлиллар бир вақтнинг ўзида тақдим этилади.

Компаниянинг айтишича, мақсад — фойдаланувчиларга тезкор ва аниқ молиявий маълумот бериш ҳамда инвестиция қарорларини қабул қилишда ёрдамлашиш.

Google Finance’нинг синов версияси ҳозирча чекланган фойдаланувчилар учун ишга туширилган ва яқин ойларда кенг қамровли фойдаланувчиларга тақдим этилиши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Google молия платформасини AI билан кучайтирмоқда