АҚШда 60 ёшли бир эркак сунъий интеллектдан диета бўйича маслаҳат олиб, натижада психиатрия шифохонасига тушди. Бу ҳақда Вашингтон университети олимлари маълумот берди ва ўз хулосаларини Annals of Internal Medicine журналида эълон қилди.
Маълумотларга кўра, аввал психиатрия касалликлари бўлмаган пенсионер қўшниси уни заҳарлаётганидан шубҳаланиб, тез ёрдам бўлимига мурожаат қилган. У шифокорларга уйда фақат дистилланган сув ичганини ва мураккаб, тузсиз парҳезга амал қилганини айтган. Шу билан бирга, паранояси сабабли унга берилган сувни ҳам ичишдан бош тортгани таъкидланди.
Тадқиқотчиларнинг айтишича, ушбу парҳез сунъий интеллект — нейрон тармоқ томонидан тавсия этилган. У пенсионерга натрий хлоридни (туз) бромид билан алмаштириш мумкинлигини тушунтирган.
Олимлар фикрича, эҳтимол, у ChatGPT 3.5 ёки ChatGPT 4.0 дан диетадан хлоридни қандай чиқариш ҳақида сўраган. Бироқ бромид моддаси организмда тўпланиб, бромизмага — яъни терида тошма, летаргия, хотира бузилиши ва бошқа неврологик муаммоларга олиб келувчи сурункали заҳарланишга сабаб бўлиши мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!