date

Google’нинг янги Pixel Buds 2a қулоқчинлари ҳақида маълумотлар очиқланди

Google’нинг янги Pixel Buds 2a қулоқчинлари ҳақида маълумотлар очиқланди

20 август куни Google ўзининг янги қурилмалари — Pixel 10 смартфонлари ва Pixel Watch 4 смарт-соатлари билан бирга, арзонлаштирилган Pixel Buds 2a қулоқчинларини тақдим этиши кутилмоқда. Янги моделнинг тахминий нархи — 149 евро (тахминан 13,8 миллион сўм).

Rozetked нашри тарқатган маълумотларига кўра, Pixel Buds 2a ташқи кўриниши бўйича ўтган йилги Pixel Buds Pro 2 моделларига жуда ўхшайди. Дизайнда сезиларли ўзгаришлар бўлмаса-да, зарядловчи қутиси Pro версияси билан бир хил шаклда бўлади, аммо айрим функцияларсиз.

Техник хусусиятлар:

  • Автоном ишлаш вақти: ANC (актив шовқин бекор қилиш) функцияси ёқилган ҳолда — 7 соатгача, зарядловчи қутиси билан бирга — 20 соатгача.

  • Чегараланган функциялар: заряд қутисида бепул (wireless) қувватлаш имконияти бўлмайди.

  • Аудио имкониятлар: кенг фазовий (spatial) овозни қўллаб-қувватлайди, аммо бош ҳаракатини аниқлаш технологияси бўлмайди.

Google’нинг расмий тақдимоти 20 август куни бўлиб ўтади. Унда Pixel Buds 2a билан бирга Pixel 10 смартфонлари ва Pixel Watch 4 смарт-соатлари ҳам намойиш этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Google’нинг янги Pixel Buds 2a қулоқчинлари ҳақида маълумотлар очиқланди