date

Янги Siri тўлиқ овоз орқали иловаларни ишга туширади

Янги Siri тўлиқ овоз орқали иловаларни ишга туширади

Apple ўзининг янгиланган Siri версияси орқали фойдаланувчиларга иловаларни фақат овоз ёрдамида бошқариш имконини беришни режалаштирмоқда, деб TechCrunch.com хабар берди.

Янги функция орқали Siri иловалар ичидаги аниқ амалларни бажариш, менюларда ҳаракатланиш ва маълумот киритиш каби вазифаларни бажара олади.

Бу ўзгариш Siri’ни оддий ёрдамчидан кўра тўлиқ интерактив интерфейсга айлантириши мумкин.

Apple тест жараёнида асосий эътиборни фойдаланувчи буйруқларини тез ва аниқ тушуниш ҳамда иловаларда тўғри амалларни бажаришга қаратмоқда.

Янги имконият iOS’нинг янгиланган версияси билан бирга жорий этилиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Янги Siri тўлиқ овоз орқали иловаларни ишга туширади