Instagram мобил иловаси тўғридан-тўғри видеотрансляция қилиш имконини тақдим этди. У АҚШнинг барча аҳолиси учун амал қилмоқда, деб хабар берди Kun.uz сайти.
Фойдаланувчилар трансляцияни иловадаги махсус тугмани босиш орқали ишга туширишлари мумкин. “Жонли” видео бир соат билан чекланади. Шу билан бир қаторда, у серверларда сақланмайди - роликни яна бир бор томоша қилиш мумкин эмас.
Таъкидланишича, Instagram’нинг янги функциясидан ҳозирча фақат америкаликлар фойдаланиш имконига эга. Яқин ҳафталар давомида эса янгилик бошқа мамлакатлар ҳудудида ҳам ишлатилиши мумкин бўлади.
Маълумот учун, Instagram иловаси 2010 йилнинг 6 октябрь куни ишга туширилган бўлиб, аввалига Apple смартфонлари учун мўлжалланган. Сервис 2012 йилнинг апрелида Android фойдаланувчилари томонидан ҳам ишлатила бошланди. Ўшанда Facebook компанияси Instagram’ни 1 миллиард долларга харид қилган. Сервисдан фойдаланган кишиларнинг умумий сони 2016 йилда 500 миллиондан ошди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди