
Аргентинада истиқомат қилувчи бир оила вакиллари марҳум итининг генетик нусхасини олиш учун клонлаштириш технологиясидан фойдаланди. Бу ҳақда «Дарё» сайти ёзмоқда.
Итни клонлашга 60 минг доллардан 100 минг долларгача маблағ кетгани айтилмоқда. Энтони лақабли ит 17 ёшлигида кексаликдан оламдан ўтган эди. Мутахассислар итнинг эпителий тўқималаридан намуна олиб, Буэнос-Айресда ҳужайраларни кўпайтирди, сўнг Жанубий Кореядаги ихтисослаштирилган лаборатория клонлаш учун энг мос келадиган ҳужайрани танлаб олди.
Ген материали тухум ҳужайра ядросига жойланиб, бачадонга кўчирилди.
Кучукча 13 июль куни дунёга келди, аммо жараён муваффақиятли кечгани 12 декабрь куни ошкор этилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар