Grammarly ўз платформасига катта янгиланиш киритгани маълум қилинди, деб TechCrunch хабар берди. Компания интерфейсни тубдан ўзгартириб, замонавий дизайн тақдим этди.
Янгиланиш доирасида бир нечта сунъий интеллект функциялари ҳам ишга туширилди. Улар орасида матн таҳририни соддалаштириш, мазмунни қайта ёзиш ва индивидуал тавсиялар бериш имкониятлари бор.
Компаниянинг таъкидлашича, бу ўзгаришлар фойдаланувчилар учун тезкорлик ва самарадорликни оширишга қаратилган. Янгиланган версия босқичма-босқич жорий қилинмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар